Нур-Султанда спидкубинг бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда илк бор спедкубинг бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ушбу спорт тури бўйича Осиё чемпионати ҳар 2 йилда ўтказилади. Мусобақага мезбонлик қиладиган давлат танлов асосида аниқланади.

Бу йил спидкубинг бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилиш шарафи Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб Қозоғистонга насиб этди.

Шунингдек, ушбу спорт мусобақаси МДҲ давлатлари ўртасида илк бор ўтказилмоқда.

Шунингдек, ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, чемпионат доирасида рубик кубинг (кубик рубик) йиғадиган усталар дунёга машҳур хонанда Димаш Қудайберген ва боксчи Геннадий Головкин образларини яратадилар.

«Нур-Султан шаҳрида спидкубинг чемпионати 4 кун давом этади. Мусобақада Осиёнинг энг яхшиларини аниқлаймиз. Ғолиблар танлов якунида эълон қилинади. Номзодлар 17 та йўналиш бўйича беллашадилар. Мусобақа классик шаклдан бошланиб, ҳар бир босқичда қийинлашиб боради», - деди Қозоғистон спидкубинг федерацияси президенти Арман Машимов чемпионат муносабати билан ўтказилган матбуот анжуманида.

Шунингдек, асоциация раҳбари спидкубингни Қозоғистонда интеллектуал спорт тури сифатида ривожлантириш кераклигини айтмоқда.

Ушбу спорт мусобақаси Нур-Султанда бошланади. Чемпионатда 13 давлатдан 18-20 ёшли 116 нафар спортчи иштирок этади.

Спидкубинг бўйича Осиё чемпионати кубоги «Бәйтерек» шаклида бўлади. Бундан ташқари, ғолибларга Бутунжаҳон спидкубинг асоциацияси (Wорлд World Cube Association)нинг медали топширилади. Мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 9 минг АҚШ долларини ташкил қилади.



Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар