Нур-Султанда Рим Папасининг Месса маросимига 7000 дан ортиқ одам йиғилди

Фото:
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Ташқи ишлар вазирлиги Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съезди доирасида Рим Папаси Франциск ўтказган Месса маросимига 7 мингдан ортиқ киши йиғилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Kazinform.

Рим Папаси махсус автомашинада ЭКСПО халқаро кўргазмалар маркази ҳудудига Месса маросимини ўтказиш учун етиб келди.

«Тадбир ўтказиладиган ҳудудда 7 мингдан ортиқ одам йиғилган. Улар қанча давлатдан келгани аниқланмоқда»

, — дейилади вазирлик хабарида.

ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров диний вакилларнинг оммавий маросимда бевосита иштирок этиши учун 3000 ўрин ажратилганини маълум қилганди.

Тадбир ташкилотчиларининг сўзларига кўра, Месса ўтказиш учун тайёрланган майдонга 10 минг кишигача сиғиши мумкин.


Сўнгги хабарлар