Нур-Султанда пневмонияга чалинганлар сони 33%га камайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳрида пневмония билан касалланиш кўрсатгичи камайиб бормоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Алтай Кўлгинов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Нур-Султан шаҳри касалхоналарида пневмония билан касалланганлар сони 33 фоизга камайган. Ҳозирги кунда пневмония ташхиси қўйилган 903 бемор шифохоналарда рўйхатга олинган. Икки ҳафта олдин касаллар сони 1 348 кишини ташкил қиларди», - деди Алтай Кўлгинов Ҳукумат йиғилишида.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, юқумли касалликлар шифохоналари ва провизор стационарлари сони 3 тадан 16 тагача кўпайтирилган ва коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашмоқда.

«Карантин кучайтирилиши натижасида бугунги кунда вазият барқарорлашмоқда. Коронавирус билан касалланганлар сони 8619 кишини ташкил қилади. 5511 киши ёки 64%и соғайди. 2262 киши шифохоналарда даволанмоқда. Оғир аҳволдаги беморлар 30 фоизга камайди», - деди Алтай Кўлгинов.

Сўнгги хабарлар