+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

Нур-Султанда оммавий иммунитет шакллана бошлади – пойтахт бош санитари

9 Июнь 13:09
Баҳам кўринг:
Нур-Султанда оммавий иммунитет шакллана бошлади – пойтахт бош санитари

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳрининг бош давлат санитария шифокори Сархат Бейсенова пойтахтдаги эпидемиологик вазият билан боғлиқ шаҳар аҳолисига мурожаат қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Коронавирус: Туркистон вилояти «сариқ» зонага ўтди Қозоғистонда кеча 6177 киши коронавирусдан соғайди Ўтган бир кунда Қозоғистонда 7481 киши коронавирус юқтирган

«Бутун дунёда COVID-19 эпидемиологик ҳолатини барқарорлаштириш, шу жумладан аҳоли орасида жамоавий иммунитетини яратиш учун зарур чоралар кўрилмоқда. Жамоавий иммунитетининг мақбул даражасига эришиш учун шаҳар аҳолисининг камида 60 фоизини COVID-19га қарши эмлаш зарур. Бугунги кунда ўзини изоляция қилиш ва бошқа чеклов чораларининг муқобил ечими бу эмлашдир», - деди Сархат Бейсенова пойтахт ҳокимлигида бўлиб ўтган брифингда.

«Ҳозирда Нур-Султан аҳолисининг 14,3 фоизи COVID-19га қарши вакцинанинг камида битта дозасини олган. Бу шуни англатадики, биз оммавий иммунитетга эришмоқдамиз ва ҳар куни COVID-19ни мағлуб қилишга яқинлашиб келмоқдамиз. Биз вакцинани шаҳар аҳолиси учун янада қулайроқ қилиш учун қўлимиздан келган барча ишни қилаяпмиз ва мен барчани ўз ҳиссамизни қўшиб вакцинация қилишга чақираман, шунда биз шу пайтгача қўлга киритган ютуқларимизни ҳимоя қилишимиз ва янги нормал ҳаётга қайтишни бошлашимиз керак», - таъкидлади у.

Шунингдек, пойтахт бош санитария шифокори аҳолидан оммавий тадбирларда, акцияларда қатнашмасликни сўради.


Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив