Нур-Султанда одам савдоси учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - «Stop трафик» профилактика тадбири давомида Нур-Султан шаҳри ички ишлар органлари томонидан давлатлараро қидирувда бўлган жиноятчи қўлга олинди, дея хабар беради Kazinform пойтахт ИИБ матбуот хизматига таяниб.

Aниқланишича, шахс 2014 йилда олти нафар фуқарони Қозоғистон Республикаси ҳудудидан юқори маошли ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, Ўзбекистондан олиб чиқиб кетган. Алмати шаҳрида ҳамюртларининг паспортларини олиб, бошқа шахсга топширган. 7 ой давомида улар бир киши учун оғир шароитларда ишлашга мажбур бўлишди.

2015 йилда Ўзбекистон Республикасида одам савдоси билан шуғулланган шахс 5 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Суд қарори билан 2019 йилда жазонинг ўталмаган қисми шартли равишда озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилди.

Бир марта шартли озодликка чиққан шахс Қозоғистон Республикаси ҳудудига қочиб кетган ва Ўзбекистонда қидирувга берилган.

Ҳозирда суд қарори билан у қамоққа олинган, уни Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиш масаласи ҳал қилинмоқда.

Нур-Султан шаҳрида жорий йилнинг 22 ноябридан 1 декабрига қадар одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш, аниқлаш ва фош этиш мақсадида «Stop трафик» профилактика тадбири ўтказилмоқда.

Полиция ходимлари «Қорғау» реабилитация маркази, ОИТС маркази ва Дерматология ва жинсий йўл билан юқадиган касалликлар профилактикаси маркази билан фаол ҳамкорлик ва ахборот алмашинувини ташкил этди. Одам савдоси қурбонлари «Қорғау» реабилитация марказига жойлаштирилади, у ерда улар реабилитация қилинади, шунингдек, психологик ёрдам кўрсатилади.


Сўнгги хабарлар