Нур-Султанда намоз вақтида масжидда ўғирлик қилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султанда масжидда намоз вақтида ўғирлик қилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, дея хабар бермоқда Kazinform Polisia.kz сайтига таяниб.

22 ёшли муҳожир Қозоғистон пойтахтига июн ойи охирида келган. Хорижлик 6 та ўғрилик ҳолатига алоқадорлиги аниқланди. Ўғирланган нарсалар орасида пул ва мобил телефонлар ҳам бўлган.

Гумонланувчи унинг жиноий ҳаракати видеокузатув камераларига тушиб қолганини билмаган. Видеотасвирларда унинг намозга келган одамлар буюмларини қолдирадиган ячейкалардан сумкаларни ўғирлагани акс этган.

Тезкор қидирув тадбирлари давомида гумонланувчи ушланиб, қўлга олинди. У ўз айбига иқрор бўлди, полиция тўртта телефонни ашёвий далил сифатида мусодара қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 188-моддаси (Ўғирлик) билан терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: polisia.kz

Сўнгги хабарлар