Валюталар курси:
    usd/kzt 426.32 eur/kzt 496.24

    rub/kzt 6.04 cny/kzt 66.74
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 0 °С
Алматы: °С

Нур-Султанда МДҲ давлатлари Бош прокурорлари йиғилиш ўтказмоқда

23 Сентябрь 12:20

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар Бош прокурорлари Мувофиқлаштирувчи кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги тадбирни ташкил қилгани учун, Қозоғистонда самимий қабул учун ва кенгашнинг барча аъзолари билан шахсан учрашиш имконияти учун Қозоғистон Бош прокурори Ғизат Нурдаулетовга алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Узоқ кутилган ушбу учрашув Бош прокуратура ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш котибияти ходимларининг пандемия ҳолатида мувофиқлаштирилган иши натижасида амалга ошди. Бу бизнинг ҳамкорликни янада ривожлантиришга ва долзарб муаммоларни биргаликда ҳал қилишга содиқлигимизнинг далилидир «, - деди учрашувни очган Россия Федерацияси Бош прокурори Игорь Краснов.

Ўз навбатида, Қозоғистон Бош прокурори Ғизат Нурдаулетов бу борада биргаликдаги ишлар муҳимлигини қайд этди.

«Мамлакатларимизда коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг барқарорлашиши тадбирни анъанавий форматда ўтказишга имкон беради. Барчангизни кўрганимдан хурсандман. Учрашувда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Бош прокуратуралари делегациялари иштирок этмоқда «, - деди Қозоғистон Бош прокурори.

Шунингдек, у жорий йилда МДҲга аъзо давлатларнинг аксарияти мамлакат мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлаётганини эслатди.

«Бу йил кўплаб мамлакатлар мустақилликнинг 30 йиллигини нишонламоқда. Ўтган йиллар мобайнида биз қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва асосий соҳаларда жиноятчиликка қарши курашда самарали ҳамкорликни йўлга қўйдик «, - деди Ғизат Нурдаулетов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар