Нур-Султанда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон пойтахтида Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди. Масжиднинг очилиш маросимида Елбасы Нурсултон Назарбоев махсус иштирок этди, деб хабар бермоқда Kazinform.
«Бугун юртимиз маънавий ҳаётида муҳим кундир. Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан барпо этилган, қозоқ заминидаги энг катта муҳташам масжиднинг очилиш маросимига хуш келибсиз!»

, – деди Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси Науризбай ҳожи Тағанули.

Янги масжид Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан уч йил ичида қурилган. Масжид жойлашган ер майдони 10 гектарни ташкил этади. Унинг умумий майдони 68 062 квадрат метрни ташкил қилади. Катта гумбазининг баландлиги 83,2 метр, диаметри 62 метр. Масжид тўртта минорали. Уларнинг баландлиги 130 метрни ташкил қилади.



Бундан ташқари, масжиднинг ерости қаватида 440 ўринли зиёфат зали, 405 ўринли ёпиқ автотураргоҳ, қабулхона, ҳожатхона, техник ва маросимларга хизмат кўрсатиш жойи, қурбонлик қилиш жойи ва бошқалар мавжуд.

Биринчи ва иккинчи қаватларда намоз ўқиладиган жойдан ташқари дарсхоналар, мажлислар зали, никоҳ зали, Қуръон ўқиш зали, телестудия, идоралар, хизмат хоналари, савдо дўконлари, музей ва техник хоналар мавжуд.



Масжиднинг умумий сиғими 235 минг кишини ташкил этади, яъни шунча одам бир вақтнинг ўзида масжидда намоз ўқиши мумкин: очиқ майдонда 200 000 га яқин, масжид ичига эса 35 минг киши сиғади.

Сиғими бўйича Нур-Султандаги Республика бош масжиди дунёдаги энг йирик 10 та масжид қаторига киради.






Сўнгги хабарлар