Нур-Султанда марказ ва янги вокзални боғловчи янги кўприк очилди
8 Август 16:55

Нур-Султанда марказ ва янги вокзални боғловчи янги кўприк очилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Бугун Нур-Султанда Ули Дала шоҳ кўчаси бўйлаб қурилган янги кўприк транспорт ҳаракатланиши учун очилди, деб хабар бермоқда Kazinform.

Пойтахт ҳокимлигидан маълум қилишларича, Ули Дала шоҳ кўчаси бўйлаб қурилган кўприк Мангилик ел шоҳ кўчаси, А.Байтурсинов, Р.Қошқарбаев кўчалари, Ж.Телман ва Промишленний турар-жой массивлари, «Метро» гипермаркети ҳудуди, шунингдек, М.Жумабаев шоҳ, Жургенов кўчалари юкламасини камайтириш имконини беради.

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда янги кўприк суратлари ҳам тарқалди. Хусусан, «Астана - Что? Где? Когда?» Telegram-канали кўприкнинг дрондан олинган суратларини чоп этди.

Шаҳар ҳокимининг сўзларига кўра, келаси йили Тауелсиздик шоҳ кўчаси бўйлаб Есил дарёси орқали ўтадиган яна бир автомобил кўприги фойдаланишга топширилади.

Фото: t.me/myastanacity

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив