Нур-Султанда мактаб қурилиши суръатлари оширилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform – Нур-Султан шаҳри ҳокими Алтай Кўлгинов шаҳардаги уч сменали мактабларнинг тугатилиши юзасидан тушунтириш берди, деб хабар беради Кazinform.

«Янги ўқув йили бошланишига оз фурсат қолди. 17 мингга яқин кам таъминланган оила фарзандларига моддий ёрдам кўрсатилади. Ҳар бир болага 40 минг тенгедан ажратдик. Қолаверса, болалар жамоат транспортида ҳам бепул юришади», - дейди А. Кўлгинов пойтахт маслихатининг навбатдан ташқари сессиясида.

Унга кўра, китоблар харид қилиш учун 3 миллиард тенге ажратилган. Ўқув йилида 1 миллион дона янги китоблар тарқатилади.

«Шаҳардаги мактабларни жадал қуриш масаласи Президент назоратида. Мактаблар қурилишини уч йўналишда, яъни давлат бюджети ҳисобидан, давлат-хусусий шериклик ҳисобидан, хусусий сармоя ҳисобидан амалга оширамиз. Келгусида мактаб қурилиши суръатларини оширишимиз керак. Бош режада ҳар бир кичик туманда, янги қурилиш иншоотлари қурилаётган жойларда қурилиши керак бўлган мактабларни тасдиқлаганмиз», — деди ҳоким.

«Бу йўналишдаги ишлар қўшимча ўринлар билан таъминлаш, уч сменада ўқийдиган мактаблар сонини қисқартириш имконини беради. Қурилиш ишлари тегишли даражада олиб борилмаса, мактаблар юкламаси ортади», — деди А. Кўлгинов.

Аввал хабар қилинганидек, жорий йилда пойтахтда 11 та мактаб қурилиши якунланади.

Сўнгги хабарлар