+7 (701) 759 90 19
USD 425.3 EUR 501.05
RUB 5.85 CNY 65.88
Янгиликлар

Нур-Султанда келгуси 5 йилда 67 та мактаб қурлади

9 Июнь 11:53
Баҳам кўринг:
Нур-Султанда келгуси 5 йилда 67 та мактаб қурлади

NUR-SULTAN. Kazinform – Пойтахт аҳолиси йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Ҳисобларга кўра, 2030 йилга қадар пойтахтда ҳар йили 400 мингга яқин ўқувчи ўқийди. Уларни таълим муассасалари билан таъминлаш учун ҳар йили шаҳарда камида 10 та янги мактаб очиш керак. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Алтай Кўлгинов маълум қилди.

Ўхшаш янгиликлар
Туркиянинг TRT телеканали Нур-Султан шаҳри ҳақида кўрсатув тайёрламоқда

«Аҳоли, шу жумладан ўқувчи сони тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Масалан, 2010 йилда шаҳарда 74 минг мактаб ўқувчиси бўлган бўлса, ҳозирда 193 минг нафарни ташкил қилади. Энди, 10 йил ичида, 2030 йилда бу кўрсаткич 400 минг ўқувчига кўпаяди. Шунга кўра, мактаблар қурилиши жадаллаштирилиши керак. Келгуси беш йил ичида 80 минг 880 ўқувчига мўлжалланган 67 мактаб қуриш режалаштирилган», - деди шаҳар ҳокими.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йили пандемия бошланганига қарамай, пойтахтда 11 та янги мактаб қурилган, бу йил яна 16 та мактаб қурилиши давом этмоқда.

Алтай Кўлгинов ўқитувчиларни рағбатлантириш бўйича ишларга ҳам тўхтади.

«Таълим муассасаларини бинолар билан қоплашнинг ўзи етарли эмас. Бўлажак ўқитувчиларни таълим сифатини оширишга рағбатлантириш мақсадида ҳар йили ўрта таълим учун 800 та, олий маълумот учун яна 300 та грант ажратиш режалаштирилган. Бундан ташқари, мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг улуши мунтазам равишда кўпайиб боради», - деди пойтахт ҳокими.






Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив