Нур-Султанда касбий бокс оқшоми: Иван Дичконинг рақиби аниқланди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик Иван Дичко (10-0, 10 КО) 18 декабр куни Нур-Султан шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс кечасида жанг қилади, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Промоутер Зиё Aлиевнинг сўзларига кўра, оғир вазндаги боксчининг рақиби россиялик 44 ёшли Aлександр Устинов (36-5-1, 27 КО) бўлади. A.Устинов аввалги жангини шу йилнинг сентябр ойида ўтказган эди. У WBC Asia чемпионлиги учун кечган жангда Владислав Сиренкога (18-0, 15 КО) муддатидан олдин мағлуб бўлди. Aлександр Устинов шунингдек, профессионал бокс карьерасида турли хил вариантларда ўрта ва минтақавий унвонларга номзод ва соҳиби бўлган.

И.Дичкога келсак, у аввалги жангини шу йилнинг июл ойида ўтказган. У биринчи раунддаёқ россиялик Денис Бахтовни (39-19, 26 КО) нокаутга учратди.

Aввал хабар берганимиздек, 18 декабр куни Нур-Султон шаҳрида Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган касбий бокс кечаси бўлиб ўтади.

Оқшомнинг асосий жанги ўрта вазн тойфасидаги Данияр Елеусинов (10-0, 6КО) ва оғир вазндаги Иван Дичко (10-0, 10КО) ўртасидаги жанг бўлади.

Олимпиада чемпиони Д.Елеусинов бирданига иккита: IBF Inter-Cоntinental йўналиши бўйича унвони ва IBO жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боради. Унинг рақиби ҳозирча аниқланмаган.

Шу куни рингга Данияр Елеусиновнинг укаси Даурен Елеусинов (8-1-1, 7 КО) ҳам чиқади.

Касбий бокс оқшоми «Хабар» телеканалида намойиш этилади.



Сўнгги хабарлар