Нур-Султанда қандай IT-лойиҳалар амалга оширилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳар ҳокими Алтай Кулгинов пойтахтда амалга оширилаётган IT-лойиҳалар ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform шаҳар ҳокимликка таяниб.

«Биз IT кенгаш ишини бир йил аввал бошлаган эдик. Бу рақамли технологияларни янада ривожлантириш ва жорий этишга қаратилган. IT кенгашнинг ҳар бир йиғилиши шунчаки йиғилиш эмас, бу шаҳар ва унинг аҳолиси учун зарур бўлган аниқ лойиҳаларни профессионал муҳокама қилиш ва амалга оширишдир», - деди шаҳар ҳокими Instagramдаги саҳифасида.

Унга кўра, Давлат раҳбари «Рақамлаштириш - барча ислоҳотларнинг асосий элементи» эканини таъкидлади.

«IT йиғилишида тақдим этилган қатор лойиҳалар бошқа йўналишларда ҳам амалга оширилди. Масалан, 20 дан ортиқ мактабда ўқувчиларга кимё, биология ва физика каби фанларни кўрсатиш имконини берувчи Roqed Science дастури жорий қилинган. Бу ўқувчиларга материални тушунтиришга имкон беради.

Бундан ташқари, бир қатор мактабларда Smart Recirculation Control лойиҳаси ишга туширилди. Инновацион технология ҳавони тозалаш ва дезинфекция қилиш, шу билан хонани ионлаштириш, ҳаво ифлосланишини кузатиш, кечаю кундуз видео кузатув ва визуал мониторинг қилиш имконини беради. Бундан ташқари, тана ҳароратини ўлчаш ва ниқоб борлигини дарҳол аниқлаш тизими ишга туширилди», - деди Алтай Кулгинов.
Сўнгги хабарлар