Нур-Султанда Ишим дарёсидан ўтувчи йирик кўприк қурилиши бошланди
22 Ноябрь 15:16

Нур-Султанда Ишим дарёсидан ўтувчи йирик кўприк қурилиши бошланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон пойтахтида Тауелсизлик шоҳ кўчасидан Ишим дарёси орқали ўтадиган кўприк қурилиши бошланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Алтай Кўлгинов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Тауелсизлик шоҳ кўчасида Ишим дарёси орқали ўтадиган кўприк қурилиши бошланди. Ушбу кўприк Тауелсиздик шоҳ кўчаси, янги вокзал ҳудуди, Ҳазрат Султон масжиди ҳудуди, Қошқарбаев шоҳ кўчаси, Нажимеденов кўчаси, Байтурсинов кўчаси, Қордай кўчаси, Айнакўл кўчаси, Момишули шоҳ кўчасини Ишим дарёсининг чап қирғоғи боғлайди», - деб ёзди ҳоким Instagram саҳифасида.

Таъкидланишича, Тауелсизлик шоҳ кўчасидаги кўприк фойдаланишга топширилгач, Мангилик ел шоҳ кўчасидаги трафик 20 фоизга камайиши кутилмоқда. Режага кўра, кўприк қурилиши 2023 йилда якунланади.

«Ули Дала шоҳ кўчасида ҳам кўприк қурилмоқда. Ўнг ва чап қирғоқларни боғловчи кўприк Мангилик ел шоҳ кўчаси, Ж.Нажимеденов, А.Байтурсинули, Р.Қошқарбаев кўчалари, Nova city микротумани, Минг йиллик хиёбонидаги юкламани камайтиради», - деди ҳоким.


Янгиликлар

Архив