Нур-Султанда Ironman ғолиблари аниқланди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Пойтахтда Ironman 70.3 Аstana йирик халқаро мусобақасининг «тўлиқ» масофаси ғолиблари аниқланди, дея хабар беради Кazinform Нур-Султан ҳокимлиги расмий сайтига таяниб.

8 соат 13 дақиқа натижа кўрсатган россиялик Алекс Григорьев триатлон ғолибига айланди. Алекс Григорьев сузиш босқичида рақибларини мағлуб этди ва уларни тахминан 20 дақиқага ортда қолдирди.

Россиялик Антон Березняк бу масофада 8 соату 49 дақиқа натижа билан иккинчи бўлди. Қозоғистонлик Алексей Вшивцев (8 соат 51 дақиқа) учинчи натижани кўрсатди.


Аёллар ўртасида россиялик Валентина Кукрус (9 соат 46 дақиқа) биринчи, туркиялик Guney Merve (10 соат 9 дақиқа) иккинчи, россиялик спортчи Ирина Владимирова (10 соат 23 дақиқа) учинчи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақада дунёнинг 56 давлатидан 1700 нафар триатлончи иштирок этди. Унда «Орда» гуруҳи солисти Дастан Оразбеков, Олимпия ўйинлари чемпиони Серик Сапиев, профессионал триатлончи Екатерина Шатная, «Алмати Марафони» ижрочи директори Салтанат Қазибаева ва бошқалар иштирок этди.

Ғолиблар Гавайи, Кайлуа-Кона оролида бўлиб ўтадиган Ironman жаҳон чемпионатига 45 та слот олди.





Сўнгги хабарлар