Валюталар курси:
    usd/kzt 434.34 eur/kzt 491.93

    rub/kzt 5.56 cny/kzt 68.67
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -15 °С
Алматы: 0 °С

Нур-Султанда инклюзив ижодий кўргазма бўлиб ўтмоқда

1 Ноябрь 12:02

NUR-SULTAN. Kazinform – Театр фестивали доирасида «Байтерек» монументи остида «BYTEREKTE» инклюзив санъат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда ёш рассомларнинг 40 га яқин асарлари намойиш этилмоқда, дея хабар беради Kazinform Нур-Султан ҳокимлиги расмий сайтига таяниб.

Кўргазмада рангтасвир, графика, монтаж услубидаги ишлар намойиш этилди.

«BYTEREKTE» – ҚР Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган инклюзив инклюзив кўргазма. Кўргазмада 40 га яқин 4 ёшдан 23 ёшгача бўлган ёш рассомларнинг ижодий ишлари намойиш этилмоқда. У ерда рангтасвир, графика, монтаж, кулолчилик йўналишларидаги ишлар намойиш этилди», – дейди Е15 ARTSPACE санъат мактаби ўқитувчиси Гулмарал Татибаева.

Кўргазмада намойиш этилган асарларни «Байтерек» монументига ташриф буюрган барча меҳмонлар кўришлари мумкин.

ҚР Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан унинг майдонида пойтахтимиздаги 14 театр ва Россиядан таклиф этилган жамоаларнинг 30 га яқин спектакллари намойиш этилади.

Фестивал дастуридан актёрлик маҳорати бўйича маҳорат сабоқлари, тасвирий санъат кўргазмалари ҳам ўрин олган.

Фестивал иштирокчилари ва меҳмонларининг саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тадбирларга кириш Ashyq иловаси орқали таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, театр фестивали пойтахтда 28 октябр куни бошланиб, 3 ноябрга қадар давом этади.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар