Нур-Султанда хиёбонга қиролича Елизавета II номи берилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Нур-Султондаги кичик хиёбонга Буюк Британия қироличаси Елизавета II номини бериш таклиф қилинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кабанбай ботир шоҳ кўчасидаги «Салтанат саройи» мажмуаси ва The St. Regis Аstana меҳмонхонаси орасидаги номсиз хиёбонга Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги қироличаси Елизавета II номини бериш таклиф қилинмоқда. Бу таклиф Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан икки томонлама дипломатик муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган», — деди Нур-Султан шаҳар тилларни ривожлантириш ва архивлар бошқармаси бошлиғи Сакен Есиркеп.

Шунингдек, пойтахтдаги Ташқи ишлар вазирлиги биноси олдидаги номсиз хиёбонга давлат ва жамоат арбоби, публицист, дипломат Назир Тўреқулов номини бериш таклиф этилди.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар