Нур-Султанда Халқаро Туркий академиясининг янги биноси очилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Халқаро Туркий академияси Нур-Султандаги янги бинога кўчиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Очилиш маросимида ҚР Давлат котиби Қиримбек Кушербаев бошчилигидаги қатор зиёлилар иштирок этди.

«Елбасы Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан очилган Туркий академияси туркий тилли қардошларни маънавий жиҳатдан боғловчи нуфузли халқаро ташкилотга айланди. Бугун биз Президент Қасим-Жомарт Тоқаев кўмагида академия янги жойга кўчиб ўтаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Янги бино билан табриклаймиз! Халқаро Туркий академияси қардош халқлар тили, адабиёти ва маданиятини модернизация қилишга катта ҳисса қўшмоқда. Aйни дамда турк биродарларимизни бугунги миллий байрам билан табриклаймиз», деди Қиримбек Кушербаев тадбирда.

Aкадемиянинг янги биносида музей ва кутубхона ҳам мавжуд. Туркий дунёга оид экспонатлар, адабий асарлар мавжуд.

– Елбасы ташаббуси билан 2009 йилда Халқаро Туркий академияси ташкил этилган бўлса, 2010 йилда пойтахтимиздаги Тинчлик ва муроса саройи ичидан алоҳида офис ажратилган эди. Бугун Президентимиз топшириғига асосан академияга алоҳида бино берилди. Янги биномиз икки қисмдан, музей ва кутубхонадан иборат. Бошқа томонда ходимлар учун офислар мавжуд. Музейнинг ўзи 3 қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисми туркий халқлар этнографиясига, иккинчи қисми умумий туркологияга бағишланган ва академия учун совға бўлими мавжуд», — деди Халқаро Туркий академияси Президенти Дархан Қидирали. .

Бундан ташқари, академия раҳбари келгусида янги бинода турли тадбирлар ташкил этилишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Туркий академиясининг янги биноси пойтахтнинг «Дипломатлар шаҳарчаси» турар-жой массивида очилган.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар