Нур-Султанда халқаро туризм ва спорт кўргазмаси иш бошлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон пойтахтида туризм, спорт ва фаол ҳаёт тарзига бағишланган Qazaqstan Live Fest халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ишончим комилки, мазкур кўргазма спорт ва туризм ривожига катта ҳисса қўшиб, соғлом турмуш тарзимизга ҳисса қўшади. Қозоғистон туризмни ривожлантириш учун қулай давлатдир. Чунки бизда мавсумий туризм бор. Яъни, сайёҳлар ёз, куз ва қишда келиши мумкин. Худди шундай, мамлакатимизда туризмнинг барча турлари ривожланмоқда. Бунга экотуризм, агротуризм, спорт ва ҳатто маънавий туризм киради», - деди ҚР Маданият ва спорт ишлари вазири Даурен Абаев кўргазманинг очилиш маросимида.



Вазирнинг таъкидлашича, ушбу кўргазманинг ташкил этилиши туризм ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш йўлидаги катта қадамдир.

«Бугунги кўргазма доирасида марафон ўтказилади. Бу нафақат соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, балки ички туризмга қизиқишни ҳам оширади. Бу одамларнинг табиат олдидаги маъсулиятини ҳам оширади. Тоза ҳавода югуриш анча қизиқарли ва фойдали. Миллий боғларда экотуризмни тарғиб қилувчи жамоат бирлашмаси сифатида бугунги кўргазма ва марафон ички туризм ва спортни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга, деб биламан. Бундай тадбир ички туризмни ривожлантириш ва унинг янги модели билан яқиндан танишиш имконини беради», – дейди «QazaqGeography» Республика жамоат бирлашмаси бошқаруви раиси ўринбосари Артур Абубакиров.


















Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар