Нур-Султанда Ғалаба кунига бағишланган мушакбозлик ўтказилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Бугун пойтахтда Ғалаба кунига бағишланган мушакбозлик бўлиб ўтади, дея хабар беради Кazinform шаҳар ҳокимлигига таяниб.

Мушакбозлик соат 22:00 да Есил дарёси бўйида бошланади.

«Мушакбозлик давомийлиги 10-12 дақиқа, мушаклар сони эса камида 3000 тани ташкил этади», — дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, Ғалабанинг 77 йиллигига бағишланган мушакбозлик ҳомийлар маблағи ҳисобидан ташкил этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нур-Султан шаҳар Маданият бошқармаси 7 ва 9 май кунлари мушакбозлик ўтказилмаслигини маълум қилганди.

9 май куни шаҳарда концерт ва чиқишлар кўринишидаги турли онлайн ва офлайн тадбирлар ҳам тақдим этилади.

Жумладан, «Талабалар» боғида фахрийлар ва шаҳар аҳолиси учун концерт намойиш этилади. Соат 14:00 гача давом этадиган тадбирда севимли қўшиқларни тинглаш мумкин.

Бундан ташқари, «Ғолиблар. Қаҳрамонларга таъзим« онлайн кампанияси ўтказилади.

Ғалаба байрами тантаналари чоғида анъанавий тарзда уруш фахрийлари, меҳнаткашлар, жамоат ва ёшлар ташкилотлари вакиллари иштирокида «Ватан-Она» монументи пойига ҳамда уруш қаҳрамонлари – Талғат Бигелдинов, Раҳимжан Қошқарбаев, Бауржан Момишули, Маншук Маметова, Алия Молдағулова ва бошқалар ҳайкали пойига чулчамбар қўйиш марос бўлади.

Шу куни «Солдатский котелок« эртаги намойиш этиладиган Қўғирчоқ театрига ҳам ташриф буюриш мумкин. 10 май куни эса «АЛЖИР» мемориал-музей мажмуаси Ғалаба кунига бағишланган «Биз Ғалаба авлодларимиз!» маърузасига таклиф қилади.

Пойтахт циркида байрам муносабати билан томошабинлар учун махсус цирк дастури тайёрланди.

Сўнгги хабарлар