Нур-Султанда эгизаклар туғилиши ўсмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Олти ой ичида Қозоғистон пойтахтида 14 012 бола дунёга келди, деб хабар беради Kazinform пойтахт ҳокимлиги сайтига асосланиб.

«Сўнгги олти ой ичида Нур-Султанда жами 14 012 бола дунёга келди», - деди шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Татьяна Бишораева.

Қизиғи шундаки, туғилиш даражаси паст бўлишига қарамай, ушбу даврда пойтахтда кўплаб эгизак ва учовлон фарзанд туғилди. Йил бошидан буён Нур-Султан шаҳрининг туғруқхоналарида 93 та эгизак (ўтган йилнинг шу даврида – 77 та) ва 3 та учовлон (2019 йили – 1 та) туғилди. Ҳар куни пойтахтда 60 дан 110 гача бола туғилади.
Сўнгги хабарлар