+7 (701) 759 90 19
USD 431.07 EUR 485.51
RUB 5.69 CNY 67.47
Янгиликлар

Нур-Султанда Digital Bridge халқаро технология форуми бўлиб ўтади

26 Октябрь 14:30
Баҳам кўринг:
Нур-Султанда Digital Bridge халқаро технология форуми бўлиб ўтади

NUR-SULTAN. Kazinform - 28-29 октябр кунлари Нур-Султанда учинчи Digital Bridge халқаро технология форуми бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Нур-Султанда Ишим дарёсидан ўтувчи йирик кўприк қурилиши бошланди

Бу йилги форум мавзуси – Digital Era Lifestyle. ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин «Рақамлаштириш, инновациялар ва илм-фан орқали технологик ютуқ» миллий лойиҳасини тақдим этади. Форумнинг бизнес дастури 20 панел сессиясидан иборат бўлиб, унда 70 дан ортиқ маърузачилар – халқаро ва Қозоғистон IТ-ҳамжамиятлари вакиллари сўзга чиқади.

Одатдагидек, технология стартаплари мамлакатда учинчи бор ўтказилаётган Digital Bridge мусобақасида технологик стартаплар рақобатлашиб, энг яхши IT-компаниялар Astana Hub Awards мукофоти доирасида тақдирланади.

Жорий йилда пандемия талабларидан келиб чиқиб, тадбирлар гибрид форматда ўтказилади – бир қатор расмий тадбирлар офлайн режимда ўтказилади, форумнинг асосий қисми онлайн тарзда намойиш этилади ва хоҳловчилар иштирок этиши мумкин.

Форум давомида «Tech Orda» дастури бўйича танловдан ўтган талабаларга дастурлаш мактабларида бепул ўқиш учун IТ-воучерлар, «Sееd Money» дастури бўйича энг кучли стартапларни молиялаштириш сертификатлари топширилади.

Бу йилги асосий мавзулар – no-code ёрдамида тезкор қарорлар қабул қилиш, IТ маҳсулотларини хорижга експорт қилиш тажрибаси, IТ соҳасида онлайн таълим, IТ соҳасида аёллар, GameDev саноатини ривожлантириш ва бошқалар.

2018-йилдан буён IТ соҳасидаги инновациялар ва ғоялар алмашиш платформасига айланган Digital Bridge учинчи марта технологик тадбиркорлар ва венчур инвесторларни, бизнес-хонимлар ва давлат амалдорларини, IТ-мутахассисларини, блоггерларни ва оммавий ахборот воситаларини бирлаштирмоқда.

Форумда Қозоғистоннинг рақамли экотизим иштирокчилари ва хорижий экспертлар мамлакатдаги рақамлаштириш жараёнини таҳлил қилиб, рақамли технологиялар ва инновацияларни ривожлантириш бўйича янги ғоя ва ташаббусларни тақдим этадилар. 2018-2019-йилларда форумда 30 та давлатдан 280 IТ-компания, 127 та спикер, 50 та венчур инвестор иштирок этди. Aввалги форумлар натижасида IТ-стартаплар 1,2 млрд тенге сармоя киритган.

Форум https://dgitalbridge.kz/ сайтида рўйхатдан ўтган ҳар бир киши учун очиқ. ОAВ аккредитацияси ҳам ушбу сайтда амалга оширилади.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив