Нур-Султанда давлатлараро қидирувда бўлган жиноятчи ҳибсга олинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан полицияси тезкор-қидирув тадбирлари давомида Россия Федерацияси ҳудудида қотиллик содир этгани учун қидирувда юрган 29 ёшли Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олди, деб хабар берди Kazinform шаҳар Полиция бошқармаси матбуот хизматига таяниб.

Ҳибсга олинган шахс Москвада спиртли ичимлик ичаётганда Россия фуқаросини ўлдирган ва кейин қочиб кетган. 2020 йилда гумонланувчи аниқланиб, унга нисбатан давлатлараро қидирув эълон қилинди. Ҳозирда жиноятчи Нур-Султан полиция бошқармасининг вақтинча ҳибсга олиш изоляторида жойлаштирилган. Экстрадиция масаласи ҳал қилинмоқда.

15-19 февраль кунлари Нур-Султанда жиноий миграцияни камайтириш мақсадида тезкор-профилактика ишлари олиб борилмоқда. Шаҳарда ноқонуний мигрантларни ва миграция қонунчилигини бузганларни ўз вақтида ички ишлар идораларида рўйхатдан ўтказмасдан аниқлаш бўйича мунтазам текширувлар олиб борилмоқда. Уч кун ичида полиция ходимлари чет эл фуқароларининг мамлакатда бўлиш қоидаларини 174 та бузилишини аниқладилар.




Сўнгги хабарлар