Валюталар курси:
    usd/kzt 425.02 eur/kzt 450.1

    rub/kzt 7.17 cny/kzt 63.75
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Нур-Султанда COVID-19 юқтирганлар сони 12 баробар ошди

17 Январь 17:38

NUR-SULTAN. Kazinform – Коронавирус эпидемиясининг тез тарқалиши туфайли пойтахтда эпидемиологик вазият кескинлашмоқда. Бу ҳақда Нур-Султан шаҳар санитария-эпидемиология назорати департаменти маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Агентлик маълумотларига кўра, ўтган сутка давомида вирусни юқтирган 4639 та ҳолат лаборатория текширувларида тасдиқланган (аломатлар билан — 3192, 1447 — аломатларсиз) 2,5 фоизга ўсган.

Ўтган ҳафтада пойтахтда 31 789 та COVID-19 ҳолати қайд этилган. Юқтириш ўтган ҳафтага нисбатан 5 баробар кўп (олдинги ҳафта – 4476). Январ ойининг 16 кунида 36 347 та ҳолат аниқланган. Бу 2021 йил декабр ойида қайд этилган 2737 та ҳолатдан 12 баравар кўпдир.

«Омикрон» коронавирусининг янги штамми вируснинг бошқа мутацияларга қараганда тезроқ тарқалади. Шу сабабли, COVID-19 дан соғайиб чиққанлар ва 2021 йилнинг март-сентябр ойларида эмланганлар ҳам вирус юқтириш эҳтимоли юқори. Айни пайтда шаҳар бўйича 244 824 киши қайта эмлаш керак (феврал, март, апрел, май, июн, июл ойларида тўлиқ эмлаш курсини олганлар) шундан бор-йўғи 27 874 нафари ёки 11,3 фоиз аҳоли қайта эмланган», -дейилади бошқармада.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда вирусдан ҳимояланишнинг ягона йўли COVID-19 га қарши тўлиқ эмлаш ва ревакцинация ҳисобланади.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар