Нур-Султанда бюджет ходимларига қўшимча устама тўланади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Кам маош оладиган ишчилар 30 фоиздан 100 фоизгача қўшимча устама оладилар. Бу ҳақда Нур-Султан ҳокими ўринбосари Есет Байкен маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
«Маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар ходимларига рағбатлантириш устамаларини тўлаш тартиби белгиланди. Устама бир нечта соҳа ва ташкилотларни қамраб олади. Жумладан, 9 та ташкилот ижтимоий ҳимоя, 2 та соғлиқни сақлаш, 1 та ёшлар сиёсати, 2 та тилларни ривожлантириш ва архив иши, 2 та мудофаа, 1 та ички сиёсат, 1 та уй-жой соҳаси, 16 та спорт ва 12 та маданият соҳасидаги ташкилотлар қамраб олинади«

, - деди Есет Байкен шаҳар маслихати йиғилишида.

Ҳоким ўринбосарининг сўзларига кўра, юқоридаги ташкилотлар ходимларининг иш ҳақига 30 фоиздан 100 фоизгача устама қўшилади.

«Устама бериш масаласи барча марказий ва маҳаллий ҳокимият органлари билан келишилган ҳолда ҳал қилинмоқда. Чунки бу Давлат раҳбарининг топшириғи. Шу тариқа, 4000 дан ортиқ кам маош олувчи ходимларга устамалар берилади. Бунинг учун бюджетдан 1 млрд 256 млн тенге ажратилди»

, — деди у.

Муаллиф: Али Ибраев


Сўнгги хабарлар