Нур-Султанда бу йил 12 та янги мактаб қурилади ва 16 таси капитал таъмирланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳри ҳокими Алтай Кўлгинов бир қатор ўқув муассасаларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларни кўздан кечирди, дея хабар беради Kazinform.

«Бу йил 16 та мактабни таъмирлаймиз. Фасадни янгилаш, томни таъмирлаш, дераза ва полларни алмаштириш ва бошқа ишларни амалга оширилмоқда. Бугун мен бир қатор ўқув муассасаларида, шу жумладан №3 мактаб-гимназияда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишдим. Деворларда ёриқлар бор. Мактабнинг пойдевори чўка бошлаган. Натижада мактабга сув киради. Ушбу муаммолар шу ўқув йилининг бошигача ҳал қилинади», - деб ёзди А.Кўлгинов ўзининг Instagram саҳифасида.



Унга кўра, «Бандлик йўл харитаси» доирасида 16 мактабдан 13 таси капитал таъмирланади.

Дастур 15 минг иш ўринларини яратади. Иш билан таъминлаш, биринчи навбатда, бандлик маркази орқали амалга оширилади.

«Биз янги мактаблар қуриш учун ҳам кўп ишламоқдамиз. Бу йил биз 20 минг ўқувчига мўлжалланган 12та мактаб қурамиз. Келгуси йилда 40 минг ўринли мактаблар қурилади. Биз ўқув муассасаларини, биринчи навбатда, жой етишмовчилиги бўлган жойларда қурмоқдамиз. Мактаб қурилишига хусусий инвестицияларни жалб қиламиз», - деди А.Кўлгинов.



Сўнгги хабарлар