Нур-Султанда болаларда коронавирус оғир кечмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Нур-Султан соғлиқни сақлаш бошқармаси штатдан ташқари бош инфекционисти Сауле Атиғаева болалар орасида коронавирус тарқалиши ҳақида маълумотлар билан ўртоқлагди, дея хабар беради Kazinform.

«Нур-Султан шаҳрида ҳозирда учинчи шифохонада 52 нафар, модул марказда 14 нафар бола стационар даволанмоқда. Улар асосан ёш болалар, аксарияти беш ёшгача. Улар орасида 12-16 ёшли болалар ҳам бор. Яъни, улар эмланмаган болалар», — деди Сауле Атиғаева.

Шу билан бирга, у касаллик болаларда қандай кечаётгани ҳақида маълумот берди.

«Касалликнинг болалардаги клиник кечиши ҳақида гап кетганда, уларда диарея, қусиш, асаб тизимининг шикастланиши кузатилаётганини қайд этиш лозим. Асаб тизими шикастланганда касаллик қийин кечади. Бугунги кунда Нур-Султан шаҳрида коронавирус билан касалланган 68 нафар бола касалхонада даволанмоқда», — деди Сауле Атиғаева.

Сўнгги хабарлар