+7 (701) 759 90 19
USD 447.60 EUR 489.41
RUB 5.71 CNY 63.05
Янгиликлар

Нур-Султанда беш йил ичида 50 та мактаб қурилади

12 Февраль 12:09
Баҳам кўринг:
Нур-Султанда беш йил ичида 50 та мактаб қурилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Пойтахтимизда беш йил ичида 50 та мактаб қурилади. Бу ҳақда бугун шаҳар ҳокими Алтай Кўлгинов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонлик ўқувчилар 16 мартдан таътилга чиқади Пойтахтда барча ўқувчилар энди автобусда бепул юришади Пойтахт аэропортида 30дан зиёд авиарейс кечикмоқда

«Шаҳар аҳолиси кўпайган сари ўқувчилар сони ҳам кўпайиши табиий. Мактаблар сонини кўпайтиришимиз лозим. Ҳозирда шаҳримизда 8 та мактабда уч сменада дарс ўтилади, 14 та мактабда ўқувчилар сони жуда кўп. Бу таълим сифатига салбий таъсир қилади ва ўқитувчиларга катта юкдир», - дейди Алтай Кўлгинов.

У ушбу масалалар қандай ечим топиши ҳақида гапирди.

«Ўтган йилда пойтахтимизда 5 минг ўринга мўлжалланган 6 та мактаб очилди. Шу орқали бир нечта мактаб уч сменадан икки сменага ўтказилди. Жорий йилда ўтган йилгидан икки баравар кўп мактаб очилади. Шу йил жами 10 минг ўқувчига мўлжалланган мактаблар қурилиши якунланади. Аммо бу ҳам етарли эмас. Шу сабабли беш йил ичида 50 та мактаб қурилиши режалаштирилган. Бу борада нафақат давлат бюджети, балки хусусий инвестициялар ҳам жалб этилмоқда. Сабаби Нур-Султан шаҳрида инвестиция жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратилган», - деди ҳоким.

Муаллиф: Зарина Қаҳарман


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив