Нур-Султанда беморларнинг 76% COVID-19дан соғайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳар ҳокимининг ўринбосари Бақтияр Макен тиббиёт ташкилотлари раҳбарлари билан учрашди. Учрашув давомида коронавирус инфекциясининг ҳозирги ҳолати муҳокама қилинди, деб хабар беради Kazinform ҳокимиятнинг расмий сайтига асосланиб.

«Бугунги кунга қадар шаҳарда 12 530 та КВИ ҳолати қайд этилган, улардан 9 629 киши (76%) даволаниб чиққан. Карантин чораларини кучайтириши ва амбулатория шароитида даволашни кучайтириш натижасида клиникаларда эпидемиологик ҳолат яхшиланди ва пневмония билан касалланишнинг ўсиш суръати камайди. Пневмония билан касалланганлар сони беш баравар камайди», - дейилади хабарда.



Сўнгги хабарлар