Нур-Султанда банклардан ташқари барча объектлар штат режимида ишлаб турибди - ҳокимлик

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон пойтахтида барча объектлар штат режимида ишлаб турибди, аммо банклар бундан мустасно. Бу ҳақда нур-Султан шаҳри ҳокимининг матбуот котиби Ақмарал Олжабаева маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Банкларни ҳисобга олмаганда, Нур-Султан шаҳрининг барча объектлари штат режимида ишлаб турибди. Шу билан бирга, жамоат транспорти ҳам штат режимида қатнамоқда», - деди Ақмарал Олжабаева агентлик мухбирига.

Унинг айтишича, пойтахтда интернет тармоғи чекланган. Шу сабабли йўл ҳаққини онлайн тўлай олмаганлар жамоат транспортидан бепул фойдаланиши мумкин.

Таъкидлаб ўтамиз, айни соатда пойтахтдаги савдо-кўнгилочар марказлари, дўконлар очиқ.

«Аммо, фуқароларни одамлар кўп тўпланадиган жойларга бормасликка чақирамиз. Ҳозир энг асосийси - хавфсизлик», - деди Ақмарал Олжабаева.
Сўнгги хабарлар