Нур-Султанда ал-Фаробий ҳайкали ўрнатилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳрида дунёнинг иккинчи буюк устози Абу Носир ал-Фаробий ҳайкали ўрнатилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Пойтахт шаҳар кенгаши жамоатчилик кенгаши йиғилишида буюк шахс ҳайкали масаласи муҳокама қилинди.

«2019 йили Президент маъмуриятидан пойтахтда Ал-Фаробий, Қурманғази, Ж. Ташенов ва бошқа буюк шахсларга ёдгорлик ўрнатиш топширилди. Ўтган йили пандемия сабабли Ал-Фаробий ҳайкалини ўрнатиш қолдирилган эди. Ҳозирда ёдгорлик тайёрланмоқда.

Умуман олганда, бу йил Ж. Ташенов ва Т. Бигелдинов ҳайкалини ўрнатиш учун маблағ ажратилди», - деди Нур-Султан шаҳар стратегик ва бюджетни режалаштириш бошқармаси бошлиғи Қайсар Манқараев.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Нур-Султан шаҳридаги Ўқувчилар саройида Ал-Фаробий маркази очилган эди. Ва Ўқувчилар саройи Ал-Фаробий номини олди.


Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар