Нур-Султанда аэропортдан вокзалгача махсус автобуслар қатнайди
12 Январь 10:05

Нур-Султанда аэропортдан вокзалгача махсус автобуслар қатнайди

NUR-SULTAN. Кazinform - Нур-Султанда аэропортдан вокзалгача махсус автобус қатнови йўлга қўйилди, дея хабар беради Kazinform мухбири CTS МЧЖ матбуот хизматига таяниб.

«Алмати халқаро аэропорти фаолияти тўхтатилгани муносабати билан йўловчилар Нур-Султанга учиб, Алматига темир йўл орқали етиб боришмоқда. Шу муносабат билан Нур-Султан шаҳар ҳокимлигининг Транспорт ва йўл инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси ҳамда CTS МЧЖ ҳамкорлигида комендантлик соати вақтида йўловчиларни аэропортдан вокзалгача ташиш учун махсус автобус қатновлари йўлга қўйилди. Махсус рейслар кечки соат 21:00 дан эрталаб 06:00 гача 30-60 дақиқалик интервал билан амалга оширилади», - дейилади хабарда.

CTS маълумотларига кўра, автобус нархи тариф бўйича 90 тенге.

Ушбу чора Алмати аэропорти фаолияти тиклангунга қадар вақтинча амалга оширилади.


Янгиликлар

Архив