Нур-Султанда 5 йил давомида 1000 нафар ўқитувчи малака оширади – ҳокимлик

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Жорий йилда пойтахтда 11 та янги мактаб қуриш режалаштирилган. Бу ҳақда Нур-Султан шаҳри таълим бошқармаси бошлиғи Қасимхан Сенғазиев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«2022-2026 ўқув йилида шаҳар ҳокимлиги томонидан олий ва олий таълим муассасасидан кейинги маълумотли кадрлар тайёрлаш учун 1310 та таълим гранти ажратилади. Шаҳар таълим бўлими педагогик мутахассисликларга 1 минг ўринга ҳужжат топширмоқда. Бугунги кунда пойтахтда 4 та уч сменали мактаб ва щыувчи сони кщп 15 та мактаб мавжуд. Бундан 5 йил аввал шаҳарда 130 542 нафар ўқувчи, яъни 84 давлат ва 11 хусусий мактаб бўлган. Бу йил шаҳарда ўқувчилар сони 215 832 нафарга етди. Шаҳарда 99 давлат ва 43 та хусусий мактаблар мавжуд», — деди Қасимхан Сенғазиев пойтахт ҳокимлигида ўтказилган жамоатчилик кенгаши йиғилишида.

Бошқарма бошлиғининг таъкидлашича, жорий йилда пойтахтда 23 минг 50 ўринли 11 мактаб қурилиши режалаштирилган.

«Ўқувчилар сонининг йиллик ўсиши ва янги мактаблар очилишини ҳисобга олсак, 2025 йилга бориб талаб 8160 нафар ўқитувчини ташкил этади. Бу прогноз 2025 йилгача 68 та янги мактаб қурилишига асосланади», - деди у.

Муаллиф: Али Ибраев


Сўнгги хабарлар