Нур-Султанда 30 даража совуқ бўлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» қисқа муддатли прогнозлар бошқармаси бошлиғи Алуа Саханова январь ойидаги иқлим ҳақида маълумот бериб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Яқин суткаларда, 29-30 январь кунлари шимоли-ғарбий антициклон келиши кутилмоқда. Шу боис совуқ бўлиши ва қорнинг тўхташи кутилади. Ҳаво ҳарорати январь ойидаги кўп йиллик нормага мос бўлади. Кечаси шимолий ҳудудларда, шарқда ва марказда минус 20-30 даражагача совуқ бўлиши кутилади», - деди А.Саханова.

Аммо совуқ ҳаво кўпга чўзилмайди.

«Атлантика циклони Россиянинг Европа қисмига яқинлашиб келмоқда. Шу сабаб илиқ ҳаво бизнинг ғарбий ҳудудларга тез орада етиб келади», - деди спикер.

Унинг айтишича, январь ойи бошидан буён пойтахтда ёққан ёғингарчилик миқдори 49 миллиметрга етган. Ойлик норма эса 16 миллиметрни ташкил қилади. Яъни, шу ойда уч баравар кўп қор ёққан.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар