Нур-Султанда 22 минг янги иш ўрни яратилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бу йил пойтахтимизда 22 минг янги иш ўрни яратилган. Бу ҳақда ҚР Бош вазири ўринбосари Бердибек Сапарбаев маълум қилди, деб хабар беради ҚазАқпарат мухбири.

«Жорий йил 11 ойида мамлакат иқтисодиётининг ривожланиш суръати ўтган йил билан таққослаганда 4,4 фоиз ортган. Шунинг натижасида халқ даромадлари 5,7 фоиз ошди. 11 ойда юртимиз иқтисодиётини ривожлантиришга 10 трлн 8 млрд танга жалб қилинди. Бундан ташқари, юртимиз бўйлаб 400 минг янги иш ўрни яратилди. Шундан 22 минги - пойтахтда», - деди Бердибек Сапарбаев пойтахтликлар билан учрашувда.

Унинг айтишича, ишсизлик кўрсатгичини камайтириш Давлатимиз раҳбарининг топшириқларидан биридир.

«Жорий йил 11 ойида Қозоғистонда ишсизлик даражаси 4,8 фоизни, Нур-Султан бўйича, 4,5 фоизни ташкил қилади. Умуман, ижтимоий масалаларни хал қилишга ҳар йили алоҳида эътибор қаратилади. Ўтган йили ушбу соҳага бюджетнинг 43 фоизи йўналтирилса, бу йил 45 фоизгача кўтарилди. Келгуси йилда 50 фоизга етказиш кўзда тутилмоқда», - деди у.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар