Нур-Султанда 21 кунлик оилавий марафони ўтказилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султанда «Денсаулық – зор байлық» оилавий марафонида иштирок этиш учун аризалар қабул қилина бошлади, дея хабар беради Kazinform шаҳар ҳокимлигига таяниб.

Шаҳар Ёшлар сиёсати бошқармаси томонидан ташкил этилган оилавий марафони 21 кун давом этади. Ғолиблар 21 кун ичида босиб ўтган масофага қараб аниқланади.

20 та ғолиб оиланинг ҳар бирига спорт буюмлари харид қилиш учун 50 000 тенгелик сертификат берилади.

Танлов шартларига кўра, аввало харитада югуриш йўналишини кўрсатувчи Strava югуриш дастурида рўйхатдан ўтиш керак. Оилавий югуриш масофаси кунига камида 1 км бўлиши керак. Ҳар иккала турмуш ўртоқ ҳам 21 кун давомида югуришади, фақат уларнинг умумий натижалари ҳисобга олинади.


Сўнгги хабарлар