Нур-Султанда 2021 йилда 23 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – 2021 йилда Нур-Султанда 23 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланади. Бу ҳақда Нур-Султан ҳокимлигининг Бандликка кўмаклашиш маркази директори Азамат Байтасов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, айни пайтда пойтахтда ишсизлик даражаси 4,6 фоизни ташкил этади. Бу мамлакат даражасидан 0,3 фоизга паст. 2021 йил якунлари бўйича «Enbek» давлат дастури доирасида 23 мингдан ортиқ киши бандликка кўмаклашиш чора-тадбирлари билан қамраб олинди», — деди у шаҳар ҳокимлигида ўтказилган брифингда.

Марказ раҳбарининг сўзларига кўра, ўтган йили 7 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланган бўлса, «Бандликнинг йўл харитаси» орқали 200 нафар фуқаро иш билан таъминланди. «Ёшлар» амалиётига 914 нафар фуқаро қамраб олиниб, 185 нафар фуқаро ижтимоий иш ўринларига, 2 минг 848 нафар фуқаро жамоат ишларига жўнатилган. «Биринчи иш» лойиҳасида 91 нафар, «Авлодлар шартномаси» лойиҳасида 2 киши иштирок этди. 213 нафар фуқаро қисқа муддатли касб-ҳунар таълими билан қамраб олиниб, уларнинг 91 фоизи иш билан таъминланди. «Бастау Бизнес» лойиҳаси доирасида 1384 нафар фуқаро тадбиркорлик асосларини ўрганишга юборилди. Улардан 503 нафари давлат грантига сазовор бўлди.

«2021 йил 1 сентябрдан 2021-2022 ўқув йилида 1050 нафар ўқишга қабул қилинади. Тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 92 та кредит ажратилди. Умумтаълим мактабларининг ижтимоий ва касбий йўналтирилган 9-синф ўқувчилари сони 8235 нафарни ташкил этди. Ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаш учун 10 та махсус иш ўрни яратилди, – дейди Азамат Байтасов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар