Нур-Султанда 17 минг ўқувчига 680 млн тенге миқдорида ёрдам берилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳрида 17 минг ўқувчига 680 млн тенге миқдорида ёрдам берилади. Бу ҳақда Нур-Султан шаҳар таълим бошқармаси бошлиғи Шолпан Қадирова маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Маълумки, 18 август куни кам таъминланган оилаларнинг ҳар бир фарзандига моддий ёрдам кўрсатадиган таълим дастури ишга туширилди. Бугунги кунга қадар 8 730 нафар болага ёрдам кўрсатилди. Бу йил Нур-Султанда кийим-кечак ва ўқув анжомлари сотиб олиш учун ҳар бир болага 40 минг тенге ажратилган. Ушбу дастур билан 17 минг болани қамраб олишни режалаштирганмиз. Жамғарманинг умумий миқдори 680 миллион тенгени ташкил этади», - деди Ш. Қадирова Марказий алоқа хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Шунингдек, йил охирига қадар 13 та таълим объектини фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Улар орасида 7 та мактаб ва 6 та болалар боғчаси мавжуд.

«1 сентябргача мавжуд бўлган мактабларда 3 та янги мактаб ва 2 та қўшимча бино очиш режалаштирилган. Бошқа таълим муассасаларининг қурилиши жорий йил охирига қадар якунланади», - деди Шолпан Қадирова.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар