+7 (701) 759 90 19
USD 448.01 EUR 495.86
RUB 5.64 CNY 63.19
Янгиликлар

Нур-Султан ва Алматидаги корхона ва ташкилотлар ёпилади

27 Март 14:38
Баҳам кўринг:
Нур-Султан ва Алматидаги корхона ва ташкилотлар ёпилади

NUR-SULTAN. Kazinform – 30 мартдан 5 апрелгача Нур-Султан ва Алматида корхона ва ташкилотлар фаолияти тўхтатилади. Бу ҳақда Kazinform primeminister.kz сайтига таяниб хабар беради.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонлик мухбир жонли эфирда севгилисининг қўлини сўради ҚР Президенти кичик ва ўрта бизнес вакиллари мурожаатига ўз муносабатини билдирди Қозоғистонда коронавирусдан даволовчи шифокорлар ойлик маоши 1 млн тангагача кўтарилди

Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин раислигида Қозоғистон Президенти ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Мамлакатдаги санитария-эпидемиологик ҳолат тўғрисида соғлиқни сақлаш вазири Е.Биртанов, Нур-Султан ва Алмати шаҳарларининг ҳокимлари – А.Кулгинов ва Б.Сағинтаев хабар қилди.

Давлат комиссияси жорий йилнинг 30 мартидан 5 апрелига қадар Нур-Султан ва Алмати шаҳарларида коронавирус инфекциясининг тарқалишини чеклаш мақсадида давлат идоралари, ҳокимиятлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, соғлиқни сақлаш ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, озиқ-овқат дўконлари, дорихоналар ва ҳаёт кечиришни таъминлаш ташкилотларидан ташқари, барча корхона ва ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади. Тўлиқ рўйхат шаҳар ҳокимлиги билан келишилган ҳолда аниқланади.


Калит сўзлар: Жамият,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив