+7 (701) 759 90 19
USD 402.37 EUR 449.81
RUB 5.86 CNY 56.67
Янгиликлар

Нур-Султан ва Алматида коронавирус тарқалишининг ўсиш суръати пасайди

3 Апрель 18:01
Баҳам кўринг:
Нур-Султан ва Алматида коронавирус тарқалишининг ўсиш суръати пасайди

NUR-SULTAN. Kazinform – Карантин чоралари кучайтирилиши натижасида Нур-Султан ва Алматида коронавирус тарқалишининг ўсиш суръати пасайди. Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Соғлиқни сақлаш вазирининг сўзларига кўра, дунёда кўплаб мамлакатларда коронавирус инфекциясининг ўсиш суръати юқорилигича қолмоқда.

«Бир қатор мамлакатларда ўсиш кузатилмоқда. Ҳозирги кунда Қозоғистонда 453 киши рўйхатга олинган, улар асосан Нур-Султан ва Алматида. Қостанай вилоятидан ташқари деярли барча вилоятларда беморлар бор. Мен карантин чоралари кучайтирилган пайтдан бери кузатилаётган динамикага эътибор қаратмоқчиман. Агар ўтган ҳафтада, эпидемия авжига чиққан пайтда, беморларнинг кунлик ўсиш суръати 30 фоиздан 50 фоизгача борган бўлса, мамлакат бўйлаб карантин тадбирлари кучайтирилган шу ҳафтада умумий ўсиш 9,12%ни ташкил этди. Бу Ҳукумат ва вилоят ҳокимлари томонидан кўрилаётган карантин чоралари самарадорлигидан далолат беради», - деди вазир.

Елжан Биртанов шу ҳафта Алмати ва Нур-Султан шаҳарларида ташкилот ва меҳнат жамоалари фаолиятига чекловлар қўйилиб, қатъий карантин жорий этилганини эслатиб ўтди.

«Маълумки, юқумли касалликнинг 30 фоизи меҳнат жамоасидада юқтириш орқали тарқалади. Бу инфекциянинг тарқалишига жиддий таъсир кўрсатди. 28 мартдан бошлаб Нур-Султанда янги ҳолатлар қайд этилиши кунига 60 тадан 15 тагача, Алматида кунлик ўсиш 8 тадан 2 тагача камайган. Бу карантин тадбирларининг самарадорлигидан далолат беради, бу ўз-ўзини изоляция қилиш самарадорлигидан далолат беради», - деди ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив