Нур-Султан ва Алмати ўртасида яна бир Тальго поезди қатнайди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Жолаушылар тасымалы» АЖ «Нұр-Сұлтан Нұрлы жол» - «Алматы-2» йўналишида Тальго вагонлари билан жиҳозланган 204/203-сонли тижорат йўловчи поездини йўлга қўйди, деб хабар беради Kazinform.

«Қазақстан темір жолы» миллий компанияси матбуот хизмати хабарига кўра, икки шаҳар ўртасидаги ушбу янги поезд ҳар куни қатнайди.

«Поезд 2022 йил 17 июлдан бошлаб тоқ кунларда Нур-Султан вокзалидан жўнайди. 18 июлдан бошлаб эса у Алмати-2 станциясидан жуфт кунларда қатнайди», — дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар