Нур-Султан шаҳрининг тиббиёт ходимлари БМТнинг махсус медали билан тақдирланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳрининг тиббиёт ходимлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг медали билан тақдирланди, дея хабар беради Kazinform пойтахт ҳокимлигининг расмий сайтига таяниб.

Конституция куни арафасида №2 кўп тармоқли шаҳар болалар шифохонаси ходимларига Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг махсус медали топширилди. Шунингдек, соғлиқни сақлашга қўшган ҳиссаси учун «AMANAT» партиясининг ташаккурномалари билан тақдирланди.

«Конституция - мамлакатимиздаги барча ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи муҳим ҳужжатдир. 5 июн куни мамлакатда референдум бўлиб ўтди ва кўплаб муҳим жараёнларни тартибга солувчи қонуннинг 33 моддасига 60 га яқин ўзгартишлар киритилди. Конституция куни арафасида биз тиббиёт соҳаси ходимларини табриклаб, уларнинг меҳнатини алоҳида таъкидламоқчи эдик», - деди «AMANAT» партияси шаҳар бўлимининг давлат бошқарувини ривожлантириш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича жамоат кенгаши раиси Владимир Савкин.

Бундан ташқари, «Мактабга йўл» акцияси доирасида шифохона ходимларига (шифокорлар, ҳамширалар, санитарлар) ўқувчи болаларига ўқув материаллари солинган сумкалар совға қилинди. Улар орасида кўп болали оилалар, ёлғиз оналар, шунингдек, имконияти чекланган болаларни тарбиялаётган оилалар бор. «Мереке» жамоат фонди томонидан тайёргарлик синфидан 11-синфгача бўлган ўқувчилар учун жами 82 та сумка тайёрланди.


Фото : gov.kz

Сўнгги хабарлар