Нур-Султан шаҳридаги Президент боғига 300 туп сакура дарахти экилди
13 Май 20:15

Нур-Султан шаҳридаги Президент боғига 300 туп сакура дарахти экилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳридаги Президент боғи ҳудудида 300 туп сакура дарахти экилди, деб хабар беради Kazinform.

Ҳар йили ўтказиладиган «Миллий дарахт экиш куни» экологик акциясини қўллаб-қувватлаш доирасида бугун «Барқарор ривожланиш» ер фонди билан ҳамкорликда дарахт экиш тадбири бўлиб ўтди.

Экологик тадбирда Нур-Султан шаҳридаги ERG офислари ходимлари ва уларнинг фарзандлари, жамоат ташкилотлари вакиллари ва журналистлар, кўнгиллилар иштирок этди.

«Сакура - Япония рамзига айланган декоратив олча. Дунёда 200 дан ортиқ турлари мавжуд. Айниқса, иссиқ ҳавода яхши илдиз отади. Улар орасида совуққа чидамли навлар ҳам мавжуд. Бугун бир хил турдаги олча кўчатларини экдик», – дейди «Барқарор ривожланиш» ер фонди раҳбари Алан Бесен.

«Сакуранинг баҳорда гуллаши жуда ўзига хос ва Қозоғистон пойтахти иқлимига яхши мослашган. Бу ERGнинг Нур-Султандаги учинчи хиёбони бўлади. Корхона ходимлари ўтган йилнинг баҳорида Миллий кардиология маркази ҳудудида, сўнгра кузда «Отатурк» боғида бодом кўчатларини ўтқазган эди.

Жорий йилнинг ўзида баҳор ва кузда Павлодар, Қарағанди, Қостанай ва Ақтўбе вилоятлари, Чимкент, Алмати ва Нур-Султан шаҳарларида жами 100 минг туп тол экиш режалаштирилган.

ERG Экологик стратегияси доирасида 2025 йилгача гуруҳ корхоналари жойлашган ҳудудларда 420 000 туп тол экилади. Лойиҳага жами режалаштирилган сармоя миқдори қарийб 1,5 миллиард тенгени ташкил этади.


Янгиликлар

Архив