Нур-Султан шаҳрида триатлон бўйича халқаро мусобақалар бўлиб ўтади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 14 август куни Нур-Султан шаҳрида триатлон бўйича халқаро мусобақалар бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform пойтахт ҳокимлиги расмий сайтига таяниб.

Мусобақа уч босқичдан иборат: 3,86 км сузиш, 180,25 км велосипед ҳайдаш ва 42,195 км марафон югуриш. Ушбу масофани босиб ўтиш учун иштирокчиларга 16,5 соат вақт берилади.

Пойтахтга дунёнинг 75 давлатидан 2200 нафар иштирокчи келяпти.

«Бу йил кўплаб триатлончилар иштироқ этади, хусусан: Россиядан 500 нафар, Ҳиндистондан 200 нафар, Ўзбекистондан 60 нафар, Германия ва Буюк Британиядан 30 нафар, Хитой, АҚШ, Франция ва Италиядан. Бу бизнинг минтақамизга ва бутун мамлакатга бўлган қизиқиш ортиб бораётганининг бевосита кўрсаткичидир», - дейди пойга директори Алексей Сидоренко.

Халқаро триатлон мусобақаси доирасида 12-14 август кунлари EXPO-ярмаркаси бўлиб ўтади, у ерда спорт товарлари, озиқ-овқат, пойганинг расмий эсдалик совғаларини харид қилиш мумкин.




Сўнгги хабарлар