Нур-Султан шаҳрида тез ёрдамга мурожаат қилиш сони 10 баравар камайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳрида пневмония билан касалланганлар сони 5 баравар камайди, деб хабар беради пойтахт ҳокимлиги расмий сайти.

Касалхоналарда карантин чоралари ва амбулатория шароитида даволаниш натижасида пойтахтда беморлар ва тез ёрдам чақирувлари сонининг камайиши тенденцияси кузатилмоқда. Шаҳарда жами 11254 та инфекция юқтириш ҳолати қайд этилган, шундан 74,1%и – 8 340 киши даволаниб чиққан.

«Соғлиқни сақлаш ташкилотлари ва шифокорларнинг иш юкламасида сезиларли даражада пасайиш кузатилмоқда. Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ тез ёрдам чақирувлари сони кунига 500 тадан 51 тагача, яъни 10 баравар камайди. Пневмония билан оғриган беморлар сони 5 баравар камайди. Шаҳарда коронавирус эпидемияси пасайиш динамикасини сақлаб қолиш учун санитария талабларига қатъий риоя қилиш керак», - деди шаҳар жамоатчилик саломатлигини сақлаш сақлаш бошқармаси бошлиғи Тимур Муратов.
Сўнгги хабарлар