Нур-Султан шаҳрида милтиқ кўтариб юрган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон пойтахтида қурол, портловчи моддалар ва портловчи воситалардан фойдаланиш билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш мақсадида «Қурол-2020» тадбири ўтказилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Нур-Султан шаҳар ички ишлар бошқармаси маълумотларига кўра, рейдлар пайтида газ тўппончаси бўлган 4 киши ҳибсга олинган. Экспертиза натижаларига кўра, мусодара қилинган тўппончалар ўқ отишга қодир эканлиги аниқланди.

«Шунингдек, Жиенқулов кўчасида 38 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқароси қўлга тўхтатилди. Унинг полиэтилен пакетини текшириш пайтида қирқма милтиқ топилди. Мутахассисларнинг хулосасига кўра, силлиқ стволи қирқилган ўқотар қурол 16 калибрли ов милтиғини қўлбола қирқиб ясалган. Милтиқнинг завод рақами ўчирилган, қурол ўқ отишга яроқли. Бундан ташқари, полиция 20 та патронни мусодара қилди», - дейилади хабарда.

Тезкор профилактика тадбири давомида қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва мосламаларни ноқонуний ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ жами 11 та жиноят аниқланди. Улар юзасидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 287-моддаси бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар