Нур-Султан шаҳрида «Мерейлі отбасы» танлови бўлиб ўтди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳрида «Мерейлі отбасы» кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform пойтахт ҳокимлиги расмий сайтига таяниб.

Оилавий қадриятларни тарғиб қилиш, оила мавқеини юксалтириш мақсадида ҳар йили «Мерейлі отбасы» миллий танлови ўтказиб келинмоқда. Бу йил танловда иштирок этиш учун 151 оила ҳужжат топширди (2019 йилда 63 та, 2021 йилда 120 та).

Тадбир давомида йиғилганлар ҳар бир оиланинг таржимаи ҳоли билан яқиндан танишдилар. Экранда оилалар ҳақидаги видеороликлар намойиш этилди.

Ғолиб оилалар: III-ўрин - Айтқуловлар оиласи ва Жунисбековлар оиласи. II-ўрин - Ауеловлар ва Олжабаевлар оиласи. I-ўрин - Сағитовлар оиласи.

Шунингдек, 10 та оила турли номинациялар бўйича энг яхши деб топилди.





Сўнгги хабарлар