Нур-Султан шаҳрида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига совғалар топширилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султандаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига янги йил байрами арафасида ширин совғалар тарқатилди. Бу ҳақда Kazinform шаҳар ҳокимлиги расмий сайтига таяниб хабар беради.

«Жас сарбаз» болалар ва ёшлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати, пойтахт филиалининг «Бахтли болалик» акцияси Нур-Султан шаҳар ҳокимлигининг ёшлар сиёсати бошқармаси, ҚР ҚК Миллий ҳарбий-ватанпарварлик маркази ва Magnum Cash&Carry савдо маркази кўмагида ўтказилди.

«Меҳр-мурувват қалбимизда, бизни ҳамиша буюк ишларга етаклайди. Болаларни асраб-авайлаш, уларга байрамона кайфият бағишлаш зарурлигини инобатга олган ҳолда Нур-Султан шаҳар бўлими қошидаги «Жас сарбаз» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати Қорбобо ва Қорқиз билан биргаликда меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига янги йил совғаларини топширди. Тадбирда Мудофаа вазирлиги ва Нур-Султан шаҳар ҳокимлиги вакиллари иштирок этди», - деди Нур-Султан шаҳар ёшлар сиёсати бошқармаси бошлиғи Ақулан Тастемир.

«Жас сарбаз» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати пойтахт бўлими раиси Асхат Налшибек ёшларни тарбиялаш муҳимлигини таъкидлади.

«Қозоқ халқи ёш авлодга мерос бўлиб қоладиган эзгу фазилатларни тарбиялашга интилади. Ёш авлодни тарбиялаш муҳимлигини қозоқ халқи эрта тушунган. Шу муносабат билан бугун Меҳрибонлик уйининг 61 нафар тарбияланувчиларини кириб келаётган Янги йил байрами билан табриклаб, уларга яхши кайфият улашдик. Шу муносабат билан Magnum Cash&Carry компанияси раҳбариятига кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдираман», - деди у.



Сўнгги хабарлар