Нур-Султан шаҳрида ўқувчилар учун қўшимча таълим маркази очилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўқувчилар учун янги ўқув маркази очилади. Бу ҳақда Нур-Султан шаҳри ҳокими Алтай Кўлгинов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Болалар учун қўшимча таълим йўналишида хусусий инвестор маблағлари ҳисобидан ўқувчилар саройи қуряпмиз. 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш куни – «Билим Парк» қўшимча таълим маркази очилади. Бу ерда 1,5 мингдан ортиқ бола қўшимча таълим олади. Математика, физика, компьютер саводхонлиги, мусиқа ва бошқа тўгараклар бўйича синфдан ташқари ишлар шулар жумласидандир. Бундан ташқари, жорий йилда пойтахтда аутизм маркази очилади. Марказ томонидан алоҳида эҳтиёжли болалар учун барча шароитлар яратилади», - деди Алтай Кўлгинов.

Ҳоким пойтахтдаги ўқитувчиларнинг аҳволига ҳам тўхталиб ўтди.

«Жорий йилда педагогика йўналишида ўқишни мақсад қилган битирувчилар учун 1400 та грант ажратамиз. Агар биз болаларга таълим сифатини оширмоқчи бўлсак, ўқитувчиларни ҳам унутмаслигимиз керак. Бугун эрталаб пойтахтлик ўқитувчилар иштирокида «Устозлар хиёбони» очилишида иштирок этдим. Бу йил пойтахтлик ўқувчилар турли олимпиадалардан 99 та медал олиб келишди. Улардан 24 таси олтин медалдир. Бу ўқитувчиларнинг меҳнати», - деди у.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек, Нур-Султан шаҳрида уч сменали мактаблар сони деярли 2 баробарга камайди.


Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар