Нур-Султан шаҳрида Конституция куни муносабати билан байрам концерти бўлиб ўтди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Еркеғали Рахмадиев номидаги Давлат академик филармонияси санъаткорлари пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун байрам концертини тайёрлади, дея хабар беради Kazinform шаҳар ҳокимлиги расмий сайтига таяниб.

Йиғилган томошабинлар олдида хизмат кўрсатган маданият арбоблари, «Дарин» ёшлар давлат мукофоти лауреатлари, халқаро ва республика танловлари ғолиблари иштирок этди.

Саҳнада энг сара композициялар Евгений Брусиловскийнинг «Шашу», Нургиса Тлендиевнинг «Алатау», Алтинбек Қоразбаевнинг «Қозоғистон» ва бошқалар ижро этилди.


Эслатиб ўтамиз, 30 август куни Қозоғистонда Конституция куни нишонланади. 1995 йил 30 августда Қозоғистоннинг асосий қонуни умумхалқ референдумида қабул қилинди.


Фото : gov.kz

Сўнгги хабарлар